Тузувчилар: С. Юлдашева., Ж. Нуруллаев., Д. Джураева., Д. Арапбаева. Тақризчилар
1.Миллий истиқлол даврида маънавий мерос, миллий ва диний қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиши.
2.Мустақиллик йилларида таълим, адабиёт, меъморчилик амалий санъат ва кино равнақи.
3.Театр, цирк, мусиқа ва қўшикчилик санъати, музей ва спорт тараққиёти.
Дарснинг мақсади: талабаларга мустақиллик йилларида милий истиқлол ғосининг шаклланиши, унда маданиятнинг ўрни ва аҳамияти, мамалкатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган тадибрлар, бозор муносаабралрига ўтиш даврида маданий муассасаларнинг фаолияти, бугунги кунда адабиёт, тасвирий санъат.
Ўтган ўн саккиз йил давомида мустақиллик биз учун энг улуғ энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, ор - номусимиз ғурур - ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу -интилишларимиз, ютук ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида муқаддас заминида яшаётган барча ватандошларимиз қалбидан чукур ўрин эгаллади.
Халқимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, мамлакат ўтмишига, бой тарихий меросига, маънавий қадриятлар ва анъаналарига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Давлатимиз раҳбарининг "Юксак маънавият - энгилмас куч" китобида таърифлангандек инсонни руҳан покланиш қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват иймон эътиқодини бутун қиладиган виждонини уйғотадиган беқиёс куч - маънавиятга энг устувор ёъналишлардан бири сифатида қаралди.
Маънавиятнинг ажралмас қисми бўлган маданиятни янада ривожлантириш, маданиятимиз ҳақида холисона фикр билдириш масаласига мустақиллик йилларида алоҳида эътибор қаратилди. Мустақиллик шарофати туфайлигина бой маданий меросимизни атрофлича ўрганиш ва асраш, миллий қадриятларимизни тиклаш, қадимий бой тарихимизни тўлақонли ўрганиш имконияти туғилди.
Маданият баркамол авлодни тарбиялаш, маънан камол топтириш, ҳар томонлама етук инсонлар килиб вояга этказиш воситаси ҳамдир. Шунинг учун ҳам мустакиллик йилларида Ўзбекистонда маданият - маънавият масалалари муҳим долзарб
масалалардан бири бўлиб колди. Маданиятнинг энг муҳим сохалари: ишлаб чикариш маданияти бошкариш маданияти, режалаштириш маданияти, турмуш маданияти, хизмат рўрсатиш маданияти, муомала маданияти, экологок маданият, бола тарбияси маданиятига асосий эътибор берилмокда.
Мазкур мавзуни талабаларга тушунтиришда: мустакил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий ахлокий негизлари, мустакиллик
йилларида маданий, маънавий - маърифий ислохотлар давлат сиёсатининг асосий ёъналиши деб эълон килинишининг сабаблари, жаҳонмаданиятига ўзининг муносиб хиссасини кўшххган аждодларимиз таваллудининг нишонлаш мустакиллик
йилларида анъанага айланганлиги, мустакилликнинг дастлабки йилларида жамият маънавий хаётда турган энг муҳим вазифалар, мустакиллик йилларида
маънавий - маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида кўрилган чора - тадбирлар хозирги кунда Республикамизга фаолият кўрсатаётган маданият ва маърифат масканлари, Республикада фаолият кўрсатаётган Миллий маданий Марказлар, Диний кадриятларнинг тикланиши муска ва кўшикчилик санъати бўйича ўтказилган кўрик танловлар, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган музейлар каби схема, кўргазмали кўлланмалардан фойдаланилса мавзунинг мохияти ва мазмуни кенгрок очиб берилади.
Мустакиллик йилларида маънавий - маърифий ислохатлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб эълон килишининг сабаблари
- Республика Байнал минал маданий маркази.
- Республика маънавият ва маърифат маркази.
- Республика маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони.
1 октябр Ўкитувчилар ва мураббийлар куни деб эълон килиниши.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий -
1997 йил 1 октябр
Клублар Музейлар
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган музейлар
16 та меъмориал
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:
Маданият – бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуи бўлиб, айни пайтда у жамият тараққиётининг даражасини ҳам ифодалайди.
Маънавият – кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. Маънавият инсоннинг руҳияти билан боғлиқ. Инсон руҳияти, албатта ташқи таъсирлар натижасида ўзгариб туради. Президентимиз И.А.Каримов “Маънавият инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон – иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли ботиний куч” деб таърифлаганлар.
Зиёлилар – ақлий меҳнатнинг хилма – хил мураккаб турлари билан шуғулланувчи кишилардир (фан ва маданият ходимлари, ўқитувчилар, муҳандислар, шифокорлар, техниклар). Зиёлилик – бу нафақат кенг билимга эга бўлиши, балки ташаббускорликни, жавобгарликни, ахлоқий – эстетик журъатни ва туғма истеъдодни билдиради.
Тарбиялилик зиёлиликнинг асосий белгиси бўлиб, унинг умумий маданий савияси кўпинча нутқ маданиятида акс этади. Зиёлиликнинг эстетик диди баланда бўлади, яъни санъат асарларининг гўзаллиги тўғрисида эмас, балки кишиларнинг, табиатнинг ва жамиятнинг гўзаллиги ҳақида фикр юритади. Зиёлилик билим, илм ва тарбия билан камол топади. Зиёли деб чуқур интенгентга, интуитив олийжанобликка эга бўлган, маънавий эҳтиёжлари кенг хар бир кишини аташ мумкин.
Менталитет – (лотинча “mens”- акл, идрок) – жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қуввати. Жамият миллат ёки шахснинг менталитети уларнинг ўзига хос анъаналари, расм – русумлари, урф – одатлари, диний эътиқод ва иримларини қамраб олади.
Қадрият – инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган табиат ва жамият ҳодисалари мажмуидир.
Қадриятлар – жамиятда, кишилар ўртасида обрў – эътиборга, ҳурматга, нуфузга, аҳамиятга эга кишилар, муносабатлар, ҳолатлар, моддий нарсалар ва маънавий бойликлар мажмуаси. Қадриятларнинг хилма – хил шакллари бор: моддий ва маънавий, умумбашарий, минтақавий, умуминсоний, жамиятнинг соҳалари бўйича иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий қадриятлар, ижтимоий онг шаклларига мос келадиган ахлоқий, диний, ҳуқуқий, илмий, ҳаётнинг ижтимоий тузилишга мос келадиган, миллий, синфий ва бошқалар.
Цивилизация – (лотинча “civilis” – фуқаровий, ижтимоий) – жамиятнинг ўз тараққиёти жараёнида яратган моддий ва маънавий бойликларнинг уларни янада кўпайтириб ҳамда такомиллаштириб бориш усулларининг мажмуи. Цивилизация айрим худудий, бир – бири билан боғланмаган цивилизация масканлари ёки қочоклари сифатида шакллана бориб (Масалан: Қадимги Миср цивилизацияси, Қадимги Ҳинд цивилизацияси ва ҳоказо), бозор муносабатлари ва иқтисоди ҳукмронлиги даврида умумжаҳон цивилизациясига айланди. Бугунги кунга келиб, илгор фан, техника ва технология асосида иш кўриб, ўзларида демократик, инсонпарвар жамият ва ҳуқуқий давлат курган мамлакатларнинг ҳақиқий цивилизация йўлига чиқмоқда.
Дилетант – етарли билимга эга бўлмаган ҳолда дунёдаги барча нарсалар тўғрисида фикр билдирувчи киши. Делетантлик маданият камлилигининг белгисидир.
Маданий мерос - авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, ахлоқий, илмий, тафаккурий, диний ва руҳий қарашлар, халқ маданияти ва ижоди каби моддий ҳамда маънавий бойликлар мажмуи. Ҳар бир авлод ва давр ўзига хос маданий мерос яратилади. Маданий мерос яратувчи халқдир. М: Фаробий, Ибн Сино, Беруний каби алломалар қолдирган ижтимоий, илмий тафаккурий мерос уларнинг иқтидори ва меҳнати махсулидир.
Ворислилик – табиат, жамият ва билиш тараққиёти жараёнида ҳодисалар ўртасидаги алоқадорлик; жамиятда ижтимоий ва маданий қадриятларнинг авлоддан – авлодга ўтиши ҳамда ўзлаштирилиши.
Фиръавн – Қадимги Миср ҳукмдорларининг унвони. Миср фиръавнини “эзгу худо”, “улуғ худо”, “қуёш қонидан яратилган, унинг фарзанди” деб атаганлар: худо даражасига кўтарилган фиръавнга ибодатхоналар кўрганлар ва бу ибодатхоналарда подшоларга махсус топинганлар; санъат ва адабиётда подшони ҳамиша табиатдан устун турувчи, бевосита худодан туғилган бир зот деб тасвирлаганлар.
Миср фиръавнларидан Тутанхамон, АменхотеП III, Эхнатон ва бошқалар.
Эҳром – Мисрдаги пирамидалар бўлиб, дунёдаги етти мўжизалардан бири. Кохирадан узоқ бўлмаган Гизада дунёдаги машҳур Хеопс, Хефрен, Микернос эҳромлари жойлашган. Унинг энг каттаси Хеопс эҳроми бўлиб уни милоддан аввалги 2690 йилда IV – династия вакили Хеопс томонидан бунёд этилган. Қадимги Мисрликлар уни Хуфу (Хеопс- грекчасига) номлаганлар. Унинг баландлиги 146 метр бўлган, аммо кейинчалик зилзила окибатида юкоридаги 9 метри кулаб тушган. Эҳромнинг бир томони 230 метрни ташкил этади ва 52900 кв.метр жойни эгаллаган. Уни кўришда икки млн уч юз минг тош бўлаклари ишлатилган бўлиб, энг кичиги 2,5 тоннани ташкил этади.
Хефрен эр.ав. 2650 йилда Хефрен томонидан бунёд этилган бўлиб, унинг баландлиги 136 метрни ташкил этади. Гизадаги учинчи эҳром Микернос эр.ав. 2600 йилда қурилган бўлиб, унинг баландлиги 65 метрни ташкил этади. Шунингдек, Мисрда Саккарада Жосер эҳромлари, Дахшурдаги Снофру ва Медум эҳромларининг ҳар бири ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Папирус – Мисрда ёзув дастлаб лой тахталарга ёзилган бўлса, кейинчалик унинг ўрнини папирус эгаллади. Папирус енгил ва мустахкам бўлиб, суюк сиёх билан ёзиш жуда кулай бўлган. Энг Қадимги папирус қолдиқлари эр.ав. 3 минг йилликка оид бўлиб, Мисрда археологлар томонидан топилган. Кейинчалик унинг ўрнини арзон ва оддий қоғознинг кашф этилиши натижасида папирус ўз мавқеини йўқотди ва уни тайёрлаш санъати унутилди. XX асрда Мисрлик доктор Хасан Ражаб уни тайёрлаш техникасини узоқ изланишдан сўнг топди. Папирусдан шунингдек, Қадимда ип, сават, оёк кийимлари ҳам тўқилган.
Астрология – (astron – юнонча – юлдуз – lоgos - илм) айрим кишилар ва халқлар такдирини осмон ёриткичларининг вазиятларига қараб айтиш билан шуғулланадиган таълимот. У бизда Илму Нужум, Мунажжимлик деб аталади. Астрология Қадимги Шарқда жуда Қадимдан бўлган. Бобиллик кохинлар юлдузларни бешта сайёрадан ажрата билганлар ва номлаганлар. Юлдузларни туркумларга бўлганлар. Эклиптика ҳам аниқланиб, 2 бўлакка, шунга кўра 12 зодиак юлдуз туркумига бўлганлар.
Иеогрифлар – (грекча икки сўздан иборат бўлиб – “муқаддас” ва “ўйилган” маъносини англатади). Мисрда ёзув бундан 5 минг йил илгари пайдо бўлган. Мисрда иероглифдан олдин пиктография – расмли хат вужудга келган.
Миср иероглифлари олимларнинг аниклаши бир неча мингни ташкил этган, аммо 700 га якин расмлар жуда кўп ишлатилган. Мисрликларда учта тўлқинсимон чизик – сув,
Аммо тил мураккаблашиб борган сари суратлар билан тушунтириш жуда кийин ва кўпинча мумкин бўлмаган. Кўплаб мавхум тушунчалар, атоқли отлар ва грамматик формаларни алоҳида белгилар билан билдиришга мажбур бўлишган ва ёзув соддалаштирилган. Бутун сўзларни англатадиган айрим суратлар аста – секин айрим бўғинларни ифодалайдиган бўлган. Шундай қилиб Қадимги подшолик (эр.ав. 3000 - 2400 й) даврида Миср ёзувида 25 та асосий товушни билдирадиган алфавит пайдо бўлган. Миср иероглифларини француз олими Жон Француа Шампольон 1822 йилда ўқишга муваффақ бўлди.
Сфинкс – Гизадаги меъморчилик ансамблининг энг йирик ҳайкали. У Хеопс эҳромидан 300 метр нарида жойлашган. Сфинкс одам бошли шернинг ҳайкалидир. Айрим тадқиқотчилар унинг боши Хеопсники деб ҳисоблайдилар. Мисрликлар Сфинксни қуёш худоси – Хор деб атаганлар. Араблар эса – Абу – ал – Хаул деб ном берганлар. Ҳайкалнинг баландлиги 20 метр бўлиб, узунлиги 80 метрни ташкил этади. Сфинкисга турли вақтларда одамлар томонидан катта зарар етказилган. Масалан: Напалеон Бонапарт Мисрга юриш қилганда унинг аскарлари Сфинксни нишон воситасида фойдаланиб, ўкка тутишган. Ҳайкални соқоли синдириб олиниб, 1818 йил Англия музейига олиб кетилган.
Пиктография – (pictura – расм ва грекча gropho – “ёзаман”) – оддий расмли хат. Ёзув Қадимги Мисрда санъат даражасига кўтарилиб, диннинг бир бўлаги саналган. Хаттотлар Тото худосининг хизматкорлари ҳисобланган. Энг Қадимги Миср пиктограмма ёзувларидан бири эр.ав. 4 – минг йиллик охирига оид топилган фиръавн Нармер тахтасидир. Унинг олд томонида “Подшо 6 минг асирни текисликдаги мамлакатдан олиб чикди”, орка томонидан “Подшо калъани вайрон этаяпти ва душманни янчмокда” деган ёзувлар мавжуд бўлган. Пиктография аста секин идеография сари йўлни босиб ўтди.
Идеография – (грекча idea – ғоя, grapho – “ёзаман”) – расм ёки белгилар бутун бир сўз – тушунчани англатган. Дастлабки идеографик ёзув тизими эр.ав. IV минг йилликда Шумер ва Мисрда пайдо бўлган.
Петроглиф – (грекча petra – тош, қоя ва alyphe – “ўйма”) тош ва қояларга ўйиб чизилагн расмлар.
Тотемизм – (индейцлар тилида: “О, тотем”, яъни “унинг уруги” деган маънони билдиради) энг қадимги диний эътиқодлардан бири. Бунда айрим ҳайвонлар, ўсимликлар орасида гайритабиий, кон - -кариндошлик бор деб фараз килинган. Ана шундай хайвон ёки ўсимликлардан бири уруг ёки кабила учун тотем яъни мукаддас хомий деб кабул килинган. Тотемлар эъзозланган, уларни ўлдириш, отиш, овлаш, бехурмат килиш такикланган. Масалан : хундуларда сигир, илон, маймун, фил ва бошкалар хозир хам мукаддас хисобланади.
Анемизм – (лотинча “Анима” – жон, рух деган маънони англатади) – инсон рухи ва жоннинг бирлигига эътиқоддир. Анемизм ибтидоий диний тасаввурларнинг энг юксак шакли бўлиб, рухлар табиий ходисаларни бошкарадилар деб тушунишган. Анемизмда жон танадан чикиб кетади, аммо ўлмайди, балки абадий яшайди деб хисобланиб, абадий рух тўғрисида илк тасаввур пайдо бўлган.
Фетишизм – (португалча “Фетишо”, французча “фетиш” “сехрли нарса” деган маънонини билдиради) – нарсаларни гайри табиий деб ишониш хамда уларга сигинишни англатади. Бундай фетиш тош, таёк, дарахт, бирор нарса, моддий буюмлар бўлиши мумкин. Фетишзм жонсиз жисмларга сигиниш демакдир.
Магия – (сехргарлик) одамга, хайвонга, табиатга бир мақсадни амалга ошириш учун гайритабиий йўл билан таъсир ўтказиш оркали килинадиган хатти – харакатлар, дуолар ва ишлардир. Кишини бахтли, омадли, “иссик - совук” килиш кабилар сехргарлик оркали амалга оширилади. Исломда сехргарлик билан шугулланиш ман этилган.
Шоманизм – (“шомон”- тунгусча сўз бўлиб – жазавали киши деган маънони англатади.) – Шомонлар бу диннинг рухонийси бўлиб, улар ўз кавмларига, одам яхши ва ёвуз арвох панохида, хомийлигида яшайди, одамнинг соглиги, бахти ва такдири шуларнинг кўлида деб тушунтирадилар. Шомонлар одамлар ва рухлар ўртасида воситачилик кила олиш кудратига эга бўлиб, улар келажакни олдиндан айтиб бериш, узок жойлардаги вокеаларни билиш, касалликларни даф этиш, табиат ходисаларини ўзгартириш каби хислатларга эга бўлган рухонийлардир. Шомонликка даъвогар бўлган одам “Шомонлик касалига” йўликиши, хусусан рухий касалга учраши керак бўлган. Рухлар бундай одамни ўлдириб, сўнг бошка киёфада, бошка сифатда тирилтириб, кайтадан яратадилар. Шомонлик Сибирда яшовчи айрим элатларда хозирда хам сакланиб колган.
- “Ригведа” (гимнлар ведаси)да 1028 гимн шеърий услубда ёзилган, уларда Ачни, Кидра, Митра, Варуна, Сом каби худоларга мурожаат килинади. Гимнларда диний маросимлар, осмон жисмлари, табиат ва жамиятда рўй берадиган вокеалар тасвирланади.
- “Самоведа” (кўшиклар ведаси) 1549 кўшиндан иборат, “Ригведа”ни тўлдиради.
- “Яжурведа” (курбонлик ведаси) иккига бўлинган: “Кора Яжурведа”, “Ок Яжурведа”. Бу гимнларда курбонлик килиш, оловга сигиниш маросимлари куйланади.
- “Атхарвеведа” (жодугарлик ведаси) 20 китобга жамланган 731 кўшикдан иборат бўлиб, бунда душманлар, ва касалликлар каби инсонга зарар келтирувчи кучларни лаънатлаш, сихат – саломатлик тилаш билан боглик дуо – афсунларни ўз ичига олади.
- Турмуш азоб укубатлардан иборат; 2. Азоб укубатларнинг сабаби кишиларнинг истаклари ва нафсидир; 3. Азоб – укубатлардан кутилиш учун кишилар ўзларининг истак ва нафсларини жиловлаб олишлари керак; 4. Азоб – укубатлардан халос бўлиш учун Будданинг янги акидаларига амал килишлари лозим.
Будда – санскритча “Буддха”нинг маъноси “зиёланган”, “олий ҳақиқатга эришган” бўлиб, унинг асл номи Сидхаса Гаутама бўлган. Будда эр.ав. 624 – 544-йилларда яшаган ва Шимолий Ҳиндистондаги Ганга дарёсининг ўрта окимида жойлашган Гаутама – Капиловасти подшохи Шудходанинг валиахди бўлган. Шахзода вояга етгач, хар кандай мавжудлик азоб – укубатлардан иборат экан, кишиларни ундан куткариш йўлларини излаб 29 ёшида саройни ташлаб кетади ва етти йил таркидунёчилик килиб, диний китобларни ўкиб янги таълимот яратди. Будда мил.ав. 544 йилда 80 ёшида вафот этган. Будда азоб – укубатлар мутлако тугамайдиган нарса, борликнинг барча кўринишларини, мохиятини, хар кандай хаётни турган битган азоб – укубат деб хисоблайди. Унинг фикрича, жонли мавжудотнинг ўлиши уни ташкил этган моддий элементлар заррачаларининг ажралиб кетишидир. Бу жисмларни ташкил этган тананинг янгидан бирикиши илгари килинган “савоб ва гунохларга” боглик. Бу моддий жисм – тана рух даражасига етганда кайта тугилиш тўхтайди, азоб – укубатдан бутунлай холос бўлади. Бунинг энг маъкул йўли доим савоб, эзгу ишларни килишдир дейди.
Будда шогирдларига айтган сўнгги сўзи – васияти: “Хирсу – хавас жамийки бахтсизликнинг сабабчисидир. Вакт ўтиши билан хамма нарса ўзгаради, шунинг учун хеч нарсага ортикча кўнгил богламанглар. Бунинг ўрнига кўнгилни тоза тутинглар, хакикий ва абадий бахт изланглар, бўлди.”
Махобхорат – Хинд халқ достонларидан бири. (Бхарата авлодлари жангномаси) бўлиб, унинг асосий вокеаларида инсонпарварлик, элпарварлик, адолат ва хак ва улар душманлари одамкушлик, кибр, зулм, хаксизлик ўртасидаги кураш, худо тарафидагилар галабаси тасвирланади. Бу асар эр.ав. I – минг йилликда дастлаб донишманд ва шоир Вьяса томонидан тузилган. Кейинчалик унга кўплаб афсоналар, эртаклар, масаллар, ибратлари, хикоялар киритилган. “Махобхорат” – 100 минг байтни ўз ичига олган 18 китобдан иборат.
“Рамаяна” – достонида Қадимги хиндларнинг афсонавий кахрамони Рамнинг уруш ва зафарлари хикоя килинади.
Конфуцийлик – мил.ав. 551 – 479- йилларда яшаган қадимги Хитой мутафаккири Конфуций (Кун - Цзи) асос солган фалсафий, ахлокий, диний таълимот бўлиб, бу таълимотнинг манбаи Конфуцийнинг издошлари ёзган “Лун - юй” (Сухбатлар ва мулохазалар) китобидир. Бу таълимотга кўра, жамиятда осмондан юборилган “жень” – инсонпарварлик қонуни амал килади. Инсон такдирини “осмон” белгилайди, одамларнинг олий ва паст кишиларга бўлинишини ўзгартириб бўлмайди. Кичик – каттага, пастда турувчи юкорида турувчига сўзсиз итоат килмоги лозим. Бу тенгсизлик “осмон иродаси”га боглик, инсон нарсаларнинг қонунлари – “дао”ни билиб олгач, улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши лозим, деб тушунтирилади. Конфуций факат белгиланган маълум маросимларга катъий амал килишга ундайди. Диний маросимларнинг асосий мазмуни аждодлар рухига сигинишдир. Хар бир оилани ўз ибодатхонаси бўлиб, унда аждодлар тимсоли бўлган лавхалар жойлаштирилган. Бу дин акидаси бўйича Ернинг алохида худоси, осмоннинг алохида худоси бор; фаришталар мукаддас хисобланади; ота – боболарнинг рухларига ибодат килинади; охиратга, кайта тирилишга ишонилмайди. Энг кизиги шундаки бу динда махсус рухонийлар тоифаси йўқ. Бу таълимот Хитойда кенг таркалган.
Даосизм – Қадимги Хитойдаги иккинчи буюк фалсафий таълимотдир. Дао – “йўл” ёки “дунёнинг негизи” деган маънони билдиради. Унга Лао Цзи асос солган. Даоцизмда турмуш, табиат, умумлик муаммолари акс этган. Даоцизмда қадимги Хитойдаги фикрларнинг бош ғояси акс этиб, жаҳон маданиятини янги ҳаёт билан бойитади. Унинг ғоялари: ?Инвестиция – ян тамойилларига асосланган дунёнинг дуалистик хусусияти; усин – бешта асосий унсурдан иборат бўлган материя (ер, сув, олов, маъдан); дунёнинг ўзгарувчан харакатдалиги, асосий унсурлар доимо сифат ўзгаришида бўлишини билдиради. Даоцизмга кўра дунёнинг пайдо бўлиши учта кучниннг фаолиятидан келиб чиккан: Дао – Олий Мутлок, Илк Ибтидо, Дэ – дао нуридан дунёнинг пайдо бўлиши, Ци – Олий материя, у моддий дунёни яратиб, нарса ва мавжудотларни бунёд килди.
Эллинлар – энг Қадимги греклар, хозирги грекларнинг энг Қадимги, яъни юнонлардан олдинги номи.
Акрополь – (юнонча akros – юкори, polis - шахар) юнон шахарларининг мухофазаланган ва баландликка жойлашган кисми, юкори шахар. Афина Акрополининг Қадимги мудофаа деворлари мил.ав. 2 минг йилликка оид. Акрополда дастлаб юнон жамоасининг диний маркази бўлган: Акрополларнинг айрим харобалари (Микен, Аргос) сакланиб колган. Перикль даврида мил.ав. 447-438 йилларда хайкалтарош Фидий рахбарлигида меъморлар Иктин, Калликрат томонидан курилган Афина Акрополи машхурдир. Афина Акрополидаги Парфенон, Эрехтейон ибодатхоналари Юнон меъморчилигининг нодир намуналаридан бўлиб, хозиргача сакланиб колган.
Театр – (юнонча “томошалар жойи”) – Қадимги Юнонда мил.авва.VI асрларда кишлок хўжалиги хомийси, худо Дионис шарафига ўтказиладиган байрамлар вактида ижро этиладиган кўшиклар ва ўйинлар асосида вужудга келган. Юнонлар театрни “катта ёшдагилар мактаби” дейишган. Юнон томонидан курилган театрларга 17 – 25 минг томошабин жойлашган.
Трагедия – (юнончада “эчкилар кўшиги”) – Қадимги Юнонистонда адиблар томонидан афсона ва ривоятлар асосида яратилган. Эсхилни “трагедия отаси” деб атаганлар. Унинг “Занжирбанд Прометей”, “Форслар” трагедиялари, Софоклнинг “Шох Эдип”, “Антигона” трагедиялари машхур бўлган. Софокл 120 дан ортик трагедия ёзган.
Иллиада – Қадимги Юнониснинг илк афсоналарига асосланган Гомернинг машхур достони. Гомер (юнончада “кўзи ожиз”, “сўкир”) ўзининг бу достонида Троя шахри бўсағасида юнонлар билан трояликлар ўртасида бўлган ўн йиллик урушнинг охирги ўнинчи йили тасвирланган. Достон 24 кўшикдан иборат. Унда тарихий шахслар бир каторда худолар, афсонавий шахслар хам бирга тасвирланган. Масалан, Зевс, Апполон, Гера, Афродита, Ахаллис ва бошкалар. Троя – кичик Осиёда Аскамандр дарёси бўйида жойлашган шахар бўлган. Троялик Парис гўзал Еленани шу Трояга Афродита ёрдамида олиб кочиб келади, шу сабабли юнон кўшинлари шахарга хужум киладилар.Ўн йил давом этган камалдан сўнг ёгоч от билан уюштирилган найранг окибатида шахар забт этилади ва вайрон килинади.
Одиссея – Гомернинг иккинчи кахрамонлик достони. Достонда Троя жанги кахрамонларидан бири, Итака оролининг шохи, Одиссейнинг уруш тугагандан кейин яна ўн йил ўз ватанига кайтолмасдан денгиз тўлкинларида, бегона юртларда сарсон-саргардон юриши, нихоят ўз ватани Итака оролига етиб келиши ва душманларидан касос олиш вокеалари тасвирланган. Гомер юнон халқининг ботирлик, гайрат ва жасорат тушунчаларини Ахиллес “Иллиада” образида талкин этса, Одиссеяда шу халқнинг ҳаёт бобида орттирган донишмандлиги, акл ва заковати мужассамлаштирилган.
Зевс – Крон билан Реянинг ўгли, у ўз отасидан тахтни олиб, бутун жаҳон хукмронлигини кўлга олади. Зевс- худолар ва бандалар шохи, осмон, момокалдирок ва чакмок худоси, энг олий адолатпанох, ибодат килувчилар ва мусофирлар хомийси .
Геракл – Юнон мифологиясида энг севимли кахрамон, Зевс билан оддий аёл Алкменанинг ўгли. Афсоналарга кўра, Геракл бекиёс кучга эга бўлган. У мислсиз 12 та жасорат кўрсатган. Геракл немей шерини ва кўп бошли Лерней аждархосини ўлдирган, Эриманф тўнгизини тирик тутган, стимфол жоду кушларини кириб ташлаган, Амазонкалар маликаси Ипполитаннинг камарини олган, подшох Диометни енгиб, йикитган. Шунингдек, Антейни енгган, Промитейни озод килади, хатто ўлим худосини хам енгади. Хотини Деянира уни билмай захарлаган. Зевс уни ўлмайдиган килган. Кейин уни олимпга олиб чикиб кетишади ва у бокий маъбудга айланган.
Гера – Крон билан Реянинг кизи, Зевснинг синглиси ва хотини, тангрининг маликаси ва никохларга хомийлик килувчи маъбуда.
Афродита - Юнон афсоналарида дастлаб хосилдорлик, кейинчалик севги ва гўзаллик худоси ва денгиз саёхатчиларининг хомийси. Афсоналарга кўра денгиз кўпигидан тугилган, унга асосан Кипр ва Кифера оролларида сигинадилар.
Афина – (Афина Паллада) – Зевснинг кизи. Юнон афсоналаридаги уруш ва галаба, санъат ва хунармандчилик, билим ва донолик маъбудаси. Зевснинг бошидан тўла куролланган холатда (дубўлга ва совут билан) тугилган. Юнон санъатининг нодир ёдгорлиги бўлган Афинадаги Парфенон ибодатхонаси олдига Афинанинг жасур киз шаклидаги катта хайкали кўйилган Афина шахрига бу маъбуданинг номи кўйилган.
Зардуштийлик – энг Қадимги жаҳон динларидан бири бўлиб, мил.авв I минг йилликнинг биринчи ярми Ўрта Осиёда шаклланган. Кейинчалик Эрон, Афгонистон, Озарбайжон, Якин ва Ўрта Шарқга таркалган. Маълумки, зардуштийлик ва унинг «Авесто» китоби Спитама Зардушт номи билан боглик. Зардушт Хоразмнинг Спитама уругидан бўлиб, чорвадор оилада таваллуд топган. Унинг отаси ўз даврининг маърифатли кохинларидан бўлган. Зардушт хам тез орада етук олим, шоир, истеъдодли файласуф, диншунос сифатида шухрат козонади. Зардуштийликка кўра олам икки асоснинг, икки ибтидонинг, яъни ёруглик ва зулматнинг, яхшилик ва ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан иборат. Бу кураш абадий давом этади. Зардуштийларнинг асосий ғояларида дунёдаги хамма тартиботлар яхшилик ва ёмонлик, ёруглик ва коронгулик, ҳаёт ва мамот ўртасидаги курашга боглик деб каралади. «Авесто»да оламнинг дастлабки бош унсурлари – ер, сув, хаво, олов мукаддас хисобланган. Зардуштийлик жоннинг ўлмаслигини, абадийлигини, жаннат, дўзахни эътироф этади. Бугунги кунда Ҳиндистон, Эрон, Покистонда зардуштийлик таълимотига эътиқод килувчилар истикомат киладилар.
«Авесто» - Зардуштийликнинг мукаддас китоблар тўплами. «Авесто» нинг дастлабки ёзма нусхаси 12 минг мол терисига битилиб, Эроннинг Персепол шахрида сакланган. Александр Македонский Эронни забт этганда уни кўлга киритиб, керакли жойларни ёздириб олиб, кейин куйдириб юборган. Эронда Сосонийлар (III-VIII асрлар) хукмронлиги даврида яхлит китоб холига келтирилган. Авесто 21 китобдан иборат бўлган. Бизгача факат 4 та китоб етиб келган. 1)Ясна 2)Виспарат 3)Видеват 4)Яшт. Француз тадқиқотчиси А.Дюперон бир неча йил Ҳиндистонда зардуштийлар орасида яшаб, Авесто тилини ўрганиб, уни таржима килиб нашр (1771 йил) эттирди. Ўзбекистонда 2001 йилда Авестонинг 2700 йиллиги тўйи нишонланади. Урганч шахрида монумент ўрнатилган.
«Шайбонийнома» - Мухаммад Солих (1455-тахминан 1535 йй)нинг ўзбек тилида ёзган шеърий асари. Мухаммад Солих Шайбонийхоннинг хаёти ва олиб борган жангу – жадаллар тўғрисида хикоя килувчи асар. Унда Шайбонийхон тугилгандан бошлаб то 1505 орасида Дашти Кипчок Мовароуннахр хамда Хоразмнинг ижтимоий – сиёсий тарихи тўғрисида ёзади. Шайбонийнома 1505 йилдан кейин хам ёзилган. Унинг 2 та кўлёзма нусхаси бўлиб, бири Вена (Австрия), иккинчиси Санкт – Петербург Университети кутубхонасида сакланмокда.
«Зафарнома» - Шарафуддин Али Яздийнинг Амир Темур хакидаги энг мукаммал асардир. Шарафуддин Али Эроннинг Йазд шахрида тугилган. У шеърият, фалсафа ва илми нужумдан хабардор олим бўлган. «Шараф» тахаллуси билан шеърлар битган. «Зафарнома» 1419-25 йилларда ёзиб тугатилган. Асарнинг марказида Амир Темур туради. Унда сохибкироннинг зафарли юришлари, сиёсий, маданий ишлари ёритилади. Агарда XIV асрга хос бўлган бой географик ном хам келтирилган. Шуниси диккатга сазоворки, Ирок ва Шарқий Анатулиянинг то хозирги Хитой марказигача ва Форс кўрфазининг то Кама дарёси хавзасигача бўлган жой, сув, кент, шахар, тог ва довонларнинг ўзбекча (карлукча) номлари келтирилган.
Шунингдек, Низомиддин Шомийнинг хам Амир Темурга багишлаб ёзган «Зафарнома»си мавжуд. Иккала асар Мустақиллик йилларида кайта нашр этилган.
Уйғониш (Ренессанс) – атамасини дастлаб италян гуманистлари ишлатганлар. Италиялик ёзувчи Баккаччо бу атамани Джотто ижодига карата, у антик санъатни уйготди деб биринчи бор ишлатган.
Уйғониш даврининг мухим хусусиятидан бири унда инсон шахси улугланди, одамлар онгини диний саркитлардан тозалаш, табиат ва жамиятни эса инсон манфаатларига хизмат эттиришда акс этди. Уйғониш харакати инсонни хам жисмоний, хам рухий жихатдан озод бўлиш ғоясини химоя килади, унинг кадр – киммати, акли ва кобилиятини тўла тан олди. Уйғониш даври Италияда XIV-XVI асрларда бошка Европа давлатларида XV- XVI асрларга тўғри келади. Бу давр мутлако янги маданият боскичини очди. Шахарлар кўпайиши, ички ва ташки савдонинг вужудга келиши, хунармандчиликнинг ривожланиши Европа маданиятида янги йуналишларнинг пайдо булишига олиб келди. Бу даврда моддий маданият ва технологиялар ўзгариб кўплаб илмий кашфиётлар килинди. Буюк географик кашфиётлар диний “дунё киёфасини” ўзгартирди, аклий ва иқтисодий худудни кенгайтирди. Антик давр меросини ўрганиш янги фалсафий йўналишларни пайдо бўлишига, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мутлако ўзгача андозада шаклланди. Бу даврда давлат ва ҳуқуқ, инсон жамияти тўғрисида йирик мутафаккирлар Н. Макиавелли, Ж. Боден (XVI аср) ларни карашлари, гуманистлар, Э. Роттердамский, Ф.Рабле, А.Данте, М.Сервантес, Д.Ж.Баккаччо, У.Шекспирларнинг ижоди, тасвирий санъат ва меъморчиликда Рафаэль, Микеланжело, Рембрантд, Тциан, Леонардо ди Винчиларнинг ўлмас асарларида энг асосий мавзу инсон шахсини улугланган бўлганини кўриш мумкин.
Марказий Осиёда Уйғониш IX-XII аср ва XIV-XV асрларни ўз ичига олади. Бу даврда жаҳон илм-фани ва маданиятига улкан хисса кўшган буюк алломалар: Ибн Сино, Ал Хоразмий, Беруний, Форобий, Фаргоний, Имом Бухорий, Улугбек, Али Кушчи, Алишер Навоий кабилар яшаб ижод килган.
Данте Алигьериф - Уйғониш даври италия адабиётининг йирик вакили, “Илохий комедия” Данте ижодининг камолотга етишган давридаги сиёсий, фалсафий ва адабий фаолиятининг якуни сифатида вужудга келган машхур асаридир. “Илохий комедия”дан ўрта асрчилик анъаналари, баъзан схоластика, эски тушунча ва карашлар билан бирга, инсоний эрк учун кураш, аклий парвозлар даврини бошлаб берган. Янги замон нафаси уфуриб туради. (Н.Комилов. Тафаккур карвонлари 56-бет).
“Илохий комедия”нинг “Дўзах” кисми тўртинчи кўшигида Данте ўкувчини инсоният маънавияти камолига бекиёс хисса кўшган башарий тафаккурнинг улуг намояндалари билан юз кўриштиради. Насроний динига мансуб бўлмаганлигиклари учун дўзахга хукм килинган бу зотларга шоир жаханнам азобини раво кўрмайди. Бу зотлар Лимбанинг хашаматли касрида хушманзара бог ичида – “даврон сарварда” сокиндирлар. Гомер, Эсхил, Софокл, Арасту, Сукрот, Пифагор, Демокрит каби Қадимги дунёнинг бошка алломалари даврасида Данте Шарқ алломаларини хам учратади:
Кўзимни узокка югуртдим шунда :
Хисобдан Эвклид, Батлимус, Гален,
Гиппократ, Ибн Сино, Ибн Рушд пайдо-
Янги ғояларни таргиб этган чин.
(“Дўзах”, IV 142, А.Орипов таржимаси)
( Тафаккур карвонлари. 72-73 бетлар)
Н.Комиловнинг ёзишича, Данте “Илохий комедия”да тасвирланган осмон жисмлари, улар харакати хусусиятлари борасидаги гаплар, масофа ўлчовларини Ал-Фаргонийнинг астрономияга оид асарларидан олган. Шоир улуг хакимлар Ибн Сино ва Ибн Рушдни ўзининг биринчи даражали устозлари каторига кўшиб, улардан таълим олган, буюк акл иштирокидаги тафаккур базми тўридан уларга жой берган. “Илохий комедия”да Данте яна кўплаб Шарқ афсоналари, тарихий хикояларни хам келтиради. Жумладан, Кайхусравни енгган Тўмарис хакида ёзади:
Пайдо бўлиб, гўё дахшатли касос киличи
Тўмарис Кайхусравга дер эди шунда :
- Сен канча ташна эдинг, ич энди, тўймагур офат!
(Аъроф. XII, 55) (Тафаккур карвонлари 116 бет)
Ёзувчи “нариги дунё”ни уч кисм – “Дўзах”, “Аъроф” ва “Жаннат”га бўлган. Асарнинг хар бир кисми 33 кўшикдан тузилган, кириш кисми эса бир кўшик, хаммаси бўлиб 100 кўшикдан иборат. Данте тасвирлаган “Дўзах” 9 поғондан иборат. Данте тасвирлаган “Дўзах” 9 погонали чукурлик, ундан пастга тушган сари жон каттикрок азобланади. Дўзахнинг йўлагига кўркоклар, шарафсизлар етади. Уларга хатто Дўзах хам муносиб курилмаган. Дўзахнинг биринчи погонасида
Дўзахнинг иккинчи каватида шахват-лаззатга берилганлар чанг-тузон гирдобида етадилар. Булар орасида Вавилоннинг афсонавий маликаси Севмирида, Карфаген маликаси Дидона, Миср маликаси Клеопатра, гўзал Елена, Парис ва бошкаларни кўриш мумкин. Дўзахнинг учинчи каватида еб тўймас мечкайлар , тўртинчисида хасислар, бешинчисида газабини босолмаганлар ва котиллар, олтинчисида йўлдан озганлар, еттинчисида кўшмачилар , хушомадгўйлар, икки юзламачилар, порахўрлар, саккизинчисида ўгрилар, тўккизинчисида эса энг огир жиноятни хоинлик килганлар каттик муз устида азоб чекадилар.
Асарнинг иккинчи кисми – «Аъроф» - Дантенинг тасвирича ер куррасига карама-карши жойлашган. Ер билан уни катта океан ажратиб туради. Океан ўртасидаги Оролда баланд тог бор. Тог етти погонали бўлиб, улардан ўтиб бораётганида айбдорнинг биттадан гунохи ювилади. Етти погонадан кўтарилганда етти гунох (магрурлик, ичикоралик, газаб, умидсизланиш, таъмагирлик, мечкайлик, бузгунчилик) йўқолади ва у жаннатга чикади. «Жаннат» Данте тасвирига кура тўккиз каватга бўлиниб, жон канча юкори погонага кўтарилса, у худонинг шунча кўп мархаматига эга бўлади. Жаннатда Дантега махбубаси Беатриги йўл бошлайди («Дўзах» ва «Аъроф»да Дантега дўсти ва устози Вергелий рахнамолик килади). Беатриги фаол акл, умид, мухаббат рамзидир. Данте унинг киёфасида нафакат хусн-жамоли, балки илохий зиё , хушбахтлик, донолик тажассумни идрок этади. Ана шу илохий шуъла шоирни кадам-бакадам, погона осмонига олиб чикади, юлдуздан юлдузга, сайёрадан сайёрага кўчириб, хар бир жаннатий кавм насибаси хакида, эзгулик ва адолат оламининг хосиятлари, файзу фазилат, хузр халоват, рухий коникишлар хакида хикоя килади. Достоннинг бу кисми нур билан коришиб кетган мухаббатдир. Бу – поклик ва нафосатга, саодат ва эзгуликга, акл ва химматга, бир сўз билан айтганда ишкнинг ўзига мухаббатдир. Шоирнинг назарича инсонни камолга етиштирувчи бирдан бир куч бу - мухаббатдир. У инсон рухини махлиё этади, эзгуликка, мусаффоликга етаклайди.
«Илохий комедия»ни севимли шоиримиз А.Орипов «Дўзах» кисмини таржима килган. «Илохий комедия» жаҳон адабиётининг энг нодир асарларидан биридир.
Жованни Бокаччо (1313-1375 йй) – Европа Уйғониш даври адабиётининг улкан намоёндаларидан бири, инсонпарварлик ғояларини илгари сурган буюк италян адиби. «Декамерон» асари унга оламшумул шухрат келтирди. Бокаччо инсон эркини химоя килиб, фикрий ва хиссий гафлатга, диний хурофот ва жахолатга карши ўт очади. Асарда ўша даврда Европада катта мавкега эга бўлган Рим католик черковини Баккаччо фиску фасод уяси, мунофиклик ва риё масканидек тасвирлайди. Асарнинг бош ғояси – табиий, инсоний севгини тараннум этмокдир. Мухаббат – олижаноб мусаффо туйгу бўлиб, уни яширмок, хор этмок гунохдир. Чинакам севги инсонни хаётга, табиатга бўлган муносабатини ўзгартиради.
«Декамерон» сюжети шундай бошланади : 1348 йилда Флоренцияда дахшатли вабо касали таркалиб, ахоли кирила бошлайди. Бу касаллик сог кишиларнинг хулк атворига хам таъсир этмай колмайди. Кўп кишилар турли томонга бош олиб кетадилар. Асарнинг кириш кисмида етти ёш киз ва уч йигит шахардан чикиб, чекка кишлокка бориб касаллик ва вахимани айш-ишрат билан эмас, балки акл-идрок билан енгишга интиладилар. Улар ўз вактларини хушчакчаклик билан ўтказа бошлайдилар. Улар ўн кун давомида бир-бирларига хикоя сўзлаб берадилар. «Декамерон» сўзини юнонча ўн кун демакдир. Бир кунда ўн киши биттадан ўнта хикоя айтади ва ўн кунда хикоялар 100 тага етади.
«Декамерон»нинг кахрамонлик, дўстлик, сахийлики ва мухаббат хислари билан тўлган романтик хикояларида ўша даврдаги жамиятдаги кўплаб диний урф-одатларга каттик кораланади.
Франсуа Рабле (1494-1553 йй) – Француз Уйғониш даври адабиётининг йирик вакили, улуг гуманист ёзувчи. Рабленинг халқ орзу-истакларини чукур акс эттирган машхур асари бу – «Гаргантюа ва Пантагрюэль» романидир. Бу роман беш китобдан иборат бўлиб, уни яратишга Рабле 20 йилдан ортик вакт сарфлади.
«Улкан пахлавон Горгантюнинг ўгли динсодлар кироли ажойиб Пантагрюэлнинг дахшатли ва ғоят кўркинчли харакатлари ва кахрамонликлари» биринчи китоби. 1533 йилда, 1534 йилда “Пантагрюэлнинг отаси улуг Горчонтюэлнинг ғоят вахимали хаёти хакида хикоя” номли иккинчи китоби, 1546 йилда Парижда “Олий жаноб Пантагрюэлнинг кахрамона харакатлари ва кимматли фикрлари хакида бешинчи, сўнгги китоб” нашр этилган.
Рабле ўз асарларида таълим – тарбия, уруш ва тинчлик, келажак бахтли жамият кандай бўлишлиги, одий кишилардаги садокат, мехнатсеварлик, самимийлик каби фазилатларни акс эттиради. Шу билан бирга ёзувчи жамиятдаги турли табакалардаги одамлар орасидаги мунофиклик, мутаассиблар, текинхўрлар, мечкайлар кабиларни ўткир сатирик калам остига олади. Рабле ўз ижодида халқ кулгу анъаналари – хазил, киноя, пичинг, карикатурадан кенг фойдаланган.
“Гаргантюа ва Пантагрюэль” рамани ўз фантазияси, ажойиб ва гаройиб вокеалари, гайри табиий образлари ва гўзал тасвири билан китобхонларнинг севимли асаридир.
Сервантес (1547 – 1616 йй) – Уйғониш даври испан адабиётининг йирик вакили реалистик романчиликка асос солган гуманист ёзувчидир. “Дон Кихот” романи Сервантеснинг энг машхур асаридир. Асарнинг асосий образлар Ламанчлик Дон Кихот ва Санчо Панса бўлиб, уларнинг саргузаштлари оркали ўша давр жамияти, унинг урф – одатларига зарба беради. Дон Кихот асарда рицарликдан бошка хар кандай масалани тўғри ва окилона фикр юритади. Сервантес харбий санъатнинг хакикий мақсади ва интилиш доираси – тинчлик, тинчлик эса ер изидаги хамма эзгуликларнинг энг олийсидир деб уктиради.
Санчо Панса образида Сервантес “Ярогбардорнинг хамма энг яхши хислатларни мужассамлаштирди”. Санчо сўзимол, халқ донолигини ифодалаган оддий киши образидир. “Дон Кихот” хам жаҳон адабиётининг энг нодир асарларидан хисобланади.
Вильям Шекспир – (1564 – 1616 й) – улуг шоир ва драматург. Уйғониш даврининг энг машхур адибларидан бири. Шекспир хаммаси бўлиб икки поэма, 154 сонет, 37 пьесса яратган. Шекспирнинг “Адашишлар комедияси”, “Кийик кизнинг куйилиши”, “Вероналик икки йигит”, “Ўн иккичи кема” каби комедиялари; “Генрих VI”, “Ричард III”, “Кирол Иоан”, “Ричард II”, “Генрих IV”, “Генрих V” каби тарихий драмалари: “Ромео ва “Жульетта”, “Юлий Цезарь”, “Гамлет”, “Отелло”, “Кирол Лир”, “Макбет”, “Антоний ва Клеопатра”, “Афиналик Тимон” каби трагедиялари маълумдир.
Турмушни атрофлича ўрганиб, инсон характерининг мохиятини очиш, унинг кўп киррали томонларини хакконий ёритиш, инсон интилишларининг туб сабабларини хар тарафлама акс эттириш Шекспирнинг драматик махоратининг асосини ташкил этади. Шекспир трагедияларида кўплаб салбий образлар мол – дунёга ўч, шухратпараст, худбин, хийлагар кишилардир. Буларга Клавдий, Яго, Макбет кабилар бўлиб, улар ўз шахсий манфаатлари йўлида конли жиноятлардан хам кайтмайди. Буларга карши ўларок, ёзувчи юксак инсоний фазилатлрга эга бўлган пок табиатли Ромео, Гамлет, Отелло, Эдгар кабиларни мадх этади. В.Шекспир асарлари бугунги кунга кўплаб тилларга таржима килинган, жаҳоннинг энг нуфузли театрларида сахналаштирилган, кинофильмлар суратга олинган.
Рембрандт Харменс вин Рейн (1606 – 1669 йй) – Уйғониш даврининг машхур голланд рассоми. Унинг асарлари турли мавзуда бўлган. Кўплаб портретлар, маиший, тарихий картиналар, манзара, натюрмортлар автори. Рембрандт чизган асарларда ранглар оркали табиат кўркини, инсон рухиятини жонли гавдалантира олган, шунингдек, мехнаткаш халқ хаётини хакконий акс эттирган.
Рембрандтнинг “Доктор Тюлпнинг анатомия дарси” (1632) “Саския билан автопортрет” (1635), “Диная”(1636), “Тунги дозор”(1642 й), “Давид ва Нонофан” (1642 й), “Исо Эммаусда” (1643й), “Мукаддас оила” (1645 й), “Уч дарахт” (1643й), “Адашган угилнинг кайтиши”(1668-69 йй) каби асарлари машхурдир.
Рафаэль Санти (1483-1520 йй) – Уйғониш даврининг энг машхур итальн рассоми, архитектори.”Мадонна Конестабиле” (1500й), “Авлиё Георгий” (1505 й), “Мадонна Грандука” (1505 й) каби асарларида устозининг таъсири сезилади ва бу картиналарда композицион яхлитлик, образларнинг умумлаштирилиши диккатга сазовор. “Мариянинг никохи” (1504 й), “Мадонна Коупер”, “Мадонна ди Фоменьо” (1507 й) асарларида Рафаэль аёлларнинг образларини яратган. 1508 йилда Рафаэль Римга бориб, жуда кўп буюртмаларни бажаради, айникса Папа Юлий II саройига ишланган фрескаларда тасвирий санъатнинг архитектура билан уйгунлаштирилиши энг катта ютуги бўлди. Ватикан саройи залларига ишланган «Мунозара»фрескасида дин арбоблари, «Афина мактаби»да Платон, Аристотель ва бошка файласуфлар, «Паркас»да Гомер,Данте каби шоирлар, залнинг 4-деворида эса адолатли суд килиниши ифодаланган, 2-залда тарихий-афсонавий мавзулардаги фрескалар,3-залда «Боргода ёнгин» манзараси Рафаэльнинг улкан истеъдод эгаси эканлигини кўрсатди.
Рафаэльнинг 1515-1519 йиллар мобайнида яратган «Сикст Мадоннаси»да булутлар оралаб боласини кутариб келаётган Мария, уни хаяжон билан кутиб келаётган Рим папаси Сикст ва Варвара акс эттирилган.
Рафаэль шунингдек архитектура тарихида хам буюк меъмор сифатида ном колдирди. Римдаги Авлиё Петр собори курилишига рахбарлик килди.
«Сикст Мадоннаси» - Рафаэлнинг машхур асари. Сикст-Рим папасининг исми ривоятларга караганда, унинг бир кулидаги бармоклари олтита (Сикс – лотинча олти) бўлган. Рафаэль асарининг унг томонида бу папанинг хам сурати мавжуд. Таникли рус адиби В.С.Гросман (1905-1964 йй) бу ажойиб сурат тўғрисида куйидагича ёзади. Рафаэль узининг мадоннасида оналик сирини ошкор килди. Аммо Рафаэль суратининг битмас-туганмас яшаш сири бунда эмас.Бу сир шундаки, жувоннинг жисми хам, чехраси хам унинг калбини ифодалайди, шунинг учун хам Мадонна шу кадар гузал. Мадоннанинг чиройи бу заминдаги ҳаёт билан чамбарчас богланган. Унинг хусни таважжухи оддий одамларникига ухшайди ва бу чирой унуминсонийдир. У инсон калби ва кузгусидир – у она калбининг тимсолидир, шунинг учун унинг чиройи ҳаёт тугиладиган ҳаёт мавжуд булган хамма жойлардаги ер тўлалар, чордоклар, касрлар, кулбалардаги яширин, йўқотиб бўлмайдиган жуда теран ўрнашиб олган хусн билан мангуга кумилиб, бирлашиб, чатишиб кетган. Бу Мадонна энг юксак даражадаги дунёвийлик, иллохиёт ифодасидир. Кўлида гўдагини кўтариб олган Мадонна инсондаги инсонийлик ифодасидир, унинг мангулиги хам ана шундадир.