Мулоқотнинг шакллари ва босқичлари

Мулоқотнинг шакллари ва босқичлари

Мулоқот, расмий, норасмий, шахсий, авлодлараро, юзма-юз, техник воситалар, диологик, монологик. Мулоқот жараёни ўзига хос равишда мураккаб бўлиб, бунда уч хил босқич мавжуд.

Ақл ва ақлсизлик ораси

Бир қўй бир неча болалари билан бир сабзаворда ўтлаб юрган эди. Уларнинг ёнига йўлбарс келди ва қўйнинг болаларини кўриб яхши сўзлар билан суйиб, эркалай бошлабди.

Ул қўй йўлбарсга «Ман шунча кичкиналигим билан ҳам ҳар йили болалайман. Сан шу қадар катта бўлсанг ҳам 3-4 йилда атиги битта бола туғурсан», деб таъна қилибди.

Шунда йўлбарс: «ман умримда бир ёки икки мартагина болаласам ҳам йўлбарс бўлур. Санинг болангдек ҳеч нимага ярамайдиган, ожиз қўй бўлиб туғилмайдир», деб жавоб берибди.

Маъниси: ақллик, илмлик биргина бола, ақлсиз, илмсиз ва нотавон ўнта боладан афзалдир

Ғуломуддин Акбарзоданинг «Таълими соний» асаридан.

Тадбиркорлик самарадорлигини оширишда жаҳон тажрибаси ва рақобатчилик

Тадбиркорлик самарадорлигини оширишда жаҳон тажрибаси ва уни жорий қилиш йўллари.

Республикада шаклланаётган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг бирламчи асосларидан бири эркин ишбилармонлик, тадбиркорлик руҳини шакллантириш ва ривожлантириш ҳисобланади. Ўтиш даврида давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Чунки кичик тадбиркорликни ривожлантириш, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақиқий мулкдорларнинг ўрта қатламини шакллантиришда ғоят муҳим ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш учун бир қатор шарт-шароитларни яратиш тақозо этилади. Улар товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг умумий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари-дан иборат:

Ўқитувчининг ҳаёти

Устознинг 70 йиллик тўйи олдидан

Парталар оралаб ўтади умр,

Ўчириб, қоралаб ўтади умр.

Бағрини поралаб ўтади умр,

Ўзга ҳаёти йўқ ўқитувчининг.

Алдама

Узоқдан талпинган оташ қалбингнинг Тафтига умрбод қиларман тоқат. Гумонлар ўрайди ишқни қатма-қат, Сен мени алдама, алдама фақат!.

Минг бора алданиб бўлган бул юрак Сўнгги бор алдовга кўнмаса керак. Тиканни пар тутиб битмоқдаман хат- Сен мени алдама, алдама фақат!.

Кўзларим эшикка михланди, эй дил. Юрагим ҳижронга сихланди-ей, бил. Шубҳалар қўймайди кўтармоққа қад- Сен мени алдама, алдама фақат!

Умримнинг ортида ғижимланган бахт. Эртакка айланар бир бор сингган тахт. Мен ўзга гўшадан тиламам роҳат. СЕН МЕНИ АЛДАМА, АЛДАМА ФАҚАТ!. … алдама

Қизил атиргуллар

муаллиф: Гулбаҳор Абдуллоҳ

Хуфтон намозини ўқиб, алламаҳалда ётган Зулайҳо холанинг кўзларига уйқу келмади. У томонга ағдарилди, бу томонга ағдарилди, аммо бир йилдек узоқ туюлган тун тугаб, тонг ёришди ҳамки, йиғидан қизарган кўзларини тарк этган уйқудан дарак бўлмади. Бомдод намозини ўқимоқлик учун тайёргарлик кўраётган Шавкатжон онасидаги безовталикни ички бир туйғу билан пайқади.

Ҳикматли дунё бу..

«ГУЛНИ СЕВГАН- ТИКОНИНИ ҲАМ СЕВАДИ »… ДЕГАН ҲИКМАТНИ ЯНАДА АНГЛАТИШМИ БУ?

Ёки гул тиканлар орасида кўзларини юмуб… турган тушкунликдаги инсонга ишорамикан…

Шунчаки ..

Ғамгин бола

Бу муштдек ёшингда бунчалар ташвиш, Сени қийнамоқда айт қандай юмуш? Оиланг пароканда, бузилган турмуш, Ҳамон англолмайсан ўнгми ёки туш..

Афсус, отанг кетди ўз йўли билан, Онанг ташлаб кетди ўз қўли билан. Иккиси андармон ўз кўнгли билан, Ҳаёт сени савар ўз дўли билан.

Сен борар йўлларинг ойдин болажон, Сен хали ғамларни енгасан ишон. «Ташландиқ» деган сўз бўлсада кишан, Сен ундай кишани узасан, ишон!

Тадбиркорлик ривожланишида рақобатнинг ўрни ва роли

Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда кичик ва хусусий тадбиркорлик рақобат муҳитини шакллантиришда асосий ўринни эгаллайди. Айни вақтда рақобат кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари фаолият кўрсатишининг муҳим шарти ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан айтиш мум-кинки, кичик ва хусусий тадбиркорлик ҳамда рақобат бир-бирини тақозо этади, уларнинг ўзаро таъсири эса миллий хўжалик ривожланишини таъмин-ловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Эй кўнгул

Эй кўнгул, келким, бало базмида жоми ғам тутай, Ўз қатиқ ҳолимға ўлмастин бурун мотам тутай.

Йиғлабон бошимға оҳим дудидин чирмаб қаро, Мотамим эл сўнгра тутқунча, ўзум бу дам тутай.

Олам аҳлиға неча қилдим вафо, кўрдум жафо, Эй кўнгил, кел-келки, тарки жумлаи олам тутай.

Эмдиким, ишрат сурудидин очилманг, эй жўнгул, Навҳа оҳангин тузуб, бир дам сени хуррам тутай.

Мастлиғдин ўзга йўқ дардим иложи, соқиё, Май кетурким, ҳам ичай, бир лаҳза они ҳам тутай.

Қўйғил, эй носиҳки, муғ дайрида ўз аҳволима, Масти лояъқил ёқам йиртиб суруди ғам тутай.

Чун жаҳон бирла жаҳон аҳлиға йўқ эрмиш вафо, Эй Навоий, мен фано сарриштасин муҳкам тутай. Маълумки, йигитлик фасли — инсон умрининг энг гуллаган, ҳаётга шодлик, умид билан нигоҳ ташлайдиган, унча-мунча ғам-қайғуни кўнгилга яқин йўлатмайдиган бир фасл. Йигитлик умр баҳори ва уни баҳор гўзалликларидан ажратиб бўлмаслиги учун ҳам Мирзо Бобур: Баҳор айёмидур дағи йигитликнинг авонидур, Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур, -деб ёзган эди. Аввал «Бадоеъ ул-бидоя», сўнгра эса "Ғаройиб ус-сиғар" девонидан ўрин олган Алишер Навоийнинг юқоридаги ғазали ҳам шоирнинг йигитлик даврида ёзилган. Бироқ унда «шароби ноб» эмас, «жоми ғам», қувонч эмас, хаёлга келавермайдиган «мотам» хусусида сўз юритилган. Айтиш керакки, ғазалнинг руҳи оғир ва қайғули. Оддий шеърхон нари борса, ғазалнинг бир-икки байтидан сўнг ўқишни тўхтатиши мумкин. Ахир, одам "ўз қатиқ ҳолиға ўлмасдан бурун" мотам тутадими — йўқми, бундан қатъи назар, вақт-соати етганда, у ўлади. Бас, шундай экан, тирикликни ғанимат билмай, унинг шодликларидан дилни яйратмай ўлим хаёлларига берилиб оҳ-воҳ қилиш нега керак? Гап шундаки, Навоий ғазалининг мазмун моҳиятини тўғри англаш ва талқин этиш учун, энг аввало, шоир кўзда туттан ирфоний мақсаддан хабардор бўлмоқ керак. Биринчи байтни ўқийлик: Эй кўнгул, келким, бало базмида жоми ғам тутай, Ўз қатиқ ҳолимға ўлмастин бурун мотам тутай.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш.

Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.

Маънавият - инсон кўрки.

Ҳалоллик ва фидоийлик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. Сотқинлик — маккор дўстнинг иши. Мен ҳар қандай ёвузликни сотқинликдан кўраман.И.Каримов

Луқмони Ҳаким айтади: «Тўғриликни ўзингизга шиор қилиб олинг, мунофиқ, риёкор бўлманг. Тўғри йўлга юрган одамгина номусли, саботли ва матонатли бўлади. Унга ҳеч қандай зиён-заҳмат етмайди»

Байт Тўғри ишла, тўғри сўзла, тўғри тур, Тўғри ўйла, тўғри куйла, тўғри юр.

Беандиша бўлиб, ўйламасдан сўзлаш, ёлғон ишлатиш кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлади. Донишманд ва алломаларнинг панд-насиҳатлари умри боқий маънавий бойлигимиздир. Чунки, улар ҳаёт тажрибасида вужудга келган. Бундай ўгитлар замирида умуминсоний ғоялар ётади. Меҳнатга, элга, юртга муҳаббат, поклик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, сахийлик, шафқат-мурувват, хушмуомалалик каби эзгу инсоний сифат ва ҳикматлар тарғиб қилинади. Дилозорлик, худбинлик, жоҳиллик, ялқовлик ва танбаллик, эгрилик, бахиллик, шафқатсизлик, бузуқлик каби хислатлар қораланади.

Наврўз ҳақида афсона ва талқинлар

Афсоналарга қараганда, Одам Ато Момо Ҳаво билан учрашган кун Наврўз деб тан олинган эмиш.

Фирдавсийнииг «Шоҳнома»сида янги йил байрами шоҳ Жамшид номи билан боғланади. Жумладан, Жамшид юртга яхшилик қилиш мақсадида одамларга касб ўргатади, темир эритиб қурол ясатади, ип йигиртириб кийим тўқитади, иморатлар барпо қилади, табиблик сирларини очади, кема ясайди, боғ бунёд қилади. Ниҳоят, «ишлари гуркираб берганда мева» бир куни тахт ясатиб, унда осмонга кўтарилади. Ушбу афсонага кўра худди шу куни Наврўз нишонланган.

Наврўз тарихи ва анъаналар

Бинафшанинг баҳор баргини Юзларига ёпган келинчак. Кўриб қанча замон зарбини, Энди бахтин топган келинчак. Салом, Наврўз!

Ассалом, Наврўз!

Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кура, Кадимий ва навқирон Наврўзимизнинг шаклланиш даври- энг қадимги замонлардан «зардуштийлик»нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олади, дейилади.